Афғонистон шимолидаги Балх провинциясида содир бўлган портлашда икки киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, ҳодиса Мозори-Шариф шаҳридаги бозорда юз берди.
Ҳудудда фаолият олиб бораётган жангари гуруҳларнинг ҳеч бири портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Изоҳ (0)