Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси ташкил этган илк мусобақа ўз якунига етди, деб хабар берди Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати.
Турнирда 6 жамоа иштирок этиши кўзда тутилган бўлса-да, Эрон ёшлар терма жамоаси Тошкентга ташриф буюра олмади.
Эрон термаси ўрнида Ўзбекистон II жамоаси мусобақага қўшилиб, ўзи иштирок этган «А» гуруҳида Қирғизистон билан бир хилда кўрсаткич қайд этди. Регламентга кўра, Ўзбекистон II мусобақада конкурсдан ташқари иштирок этганди. Шу боисдан бу жамоа 5-ўрин учун беллашувда «B» гуруҳини сўнгги ўринда якунлаган Тожикистонга қарши кураш олиб борди.
Учрашув 1:1 ҳисоби билан ўз якунига етди. Пенальтилар сериясида омад тожикистонлик футболчиларга кулиб боқди ва улар мусобақани 5-ўрин билан якунлади. Маълумот учун, тожикистонлик футболчилар Ўзбекистоннинг асосий таркибидан 1:4 ҳисобида енгилганди.
3-ўрин учун беллашувда Туркманистон ёшлар терма жамоаси Афғонистон устидан 2:1 ҳисобида устун келди. Афғонистонликлар гуруҳ доирасидаги ўйинларда Қирғизистон ва Ўзбекистон II дан бир хилда — 0:2 ҳисобида енгилганди. Ўзбекистоннинг асосий таркиби эса Туркманистон устидан 3:0 ҳисобида зафар қучган.
Финалда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Қирғизистонни имтихон қилди. Қирғизистонликлар турнирнинг «А» гуруҳида Ўзбекистон II билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Ўзбекистоннинг асосий таркибига эса 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўзбекистон терма жамоаси 38-дақиқада майдонда бир киши кам қолишига қарамай, якунда ғалабани сақлаб қолди ва турнир ғолибига айланди.
5-ўрин учун
Ўзбекистон II — Тожикистон 1:1 пен — 6:7
Голлар: Отабек Каримов, 38 (0:1). Жавоҳир Эсонқулов, 55 (1:1).3-ўрин учун
Изоҳ (0)