Ўқ отиш спорт турида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Вадим Скороваров 56 нафар спортчи иштирок этган мусобақадан кейин Рио—2016 даги юришига якун ясади.
1996 йилда таваллуд топган ўзбекистонлик спортчи 28-поғонадан жой олди. Навбатдаги босқичга йўлланма олиши учун у саккизталикка кириши керак эди.
Тошкент вақти билан 20:00 да ўқ отишнинг финал беллашувлари бошланади. Саралашда муваффақиятсиз иштирок этган ўзбекистонлик спортчи унда иштирок эта олмайди.
Изоҳ (0)