Россиянинг Кемерово вилоятида ичида саккиз нафар ўсмир футболчилар кетаётган микроавтобус Ленинск-Кузнецк трассасида ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Автобусда бўлган саккиз ёш футболчилардан бири ҳалок бўлди. Яна бир киши жиддий жароҳат олди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, микроавтобус кетаётганида ғилдираги чиқиб кетган, шундан сўнг у ариққа тушган ва ағдарилиб кетган.
Изоҳ (0)