Россиянинг Краснодар ўлкаси, Белореченск туманида ҳалокатга учраган Ми-2 вертолёти учувчиси уни сотиб олган ва ўзи истиқомат қиладиган вилоятига олиб кетаётган эди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Номи келтирилмаётган учувчи вертолётни Белореченскда хусусий қўллардан сотиб олиб, у билан Ростов вилоятига учаётган эди.
7 август, якшанба куни учувчи вертолёт эгасига келишилган пулни тўлаган эди. Учувчи ҳамда унинг ёнида бўлган йўловчининг шахси аниқланди, иккаласи ҳам Ростов вилоятининг Шахти шаҳридаги битта кўп қаватли уйда истиқомат қилгани маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 7 август эрталабки соатларида Белореченскнинг Школьное аҳоли пункти яқинида Ми-2 вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида икки киши — учувчи ва унинг ҳамроҳи ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)