Ироқнинг Мосул шаҳри яқинида ИШИД гуруҳига мансуб уч худкуш аёл уюштирган ҳужум оқибатида ўн ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, етти нафари яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мосулдан 50 километр шимолдаги Қаяр шаҳри яқинида жойлашган қишлоқ блок-постида уч аёл хавфсизлик кучларига қарата ўт очди, сўнг эгнидаги нимчаларини ҳаракатга келтириши натижасида портлаш юз берди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)