Шу кунларда Индонезияда ҳибсга олинган жангарилар Сингапурдаги Чанги аэропортига ҳужум қилишни режалаштирган эди. Бу ҳақда, New Straits Times нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Гумондорлар ракета учиришни режалаштирган асосий нишон аэропорт эди. Сингапурнинг бизнес маркази бўлган ва асосий диққатга сазовор объектлари жойлашган Марина бэй тумани уларнинг рўйхатида иккинчи ўринда турган эди», — маълум қилди Халқаро аксилтеррор ва хавфсизлик соҳаси экспертлари уюшмасининг Жануби-Шарқий Осиё йўналиши директори Адриан Ражи.
Экспертларнинг фикрича, қўлга олинган жангарилар кемани олиб қочиб кетиб, унда Сингапур бўғози акваториясига чиқишни ва у ердан туриб ракета учиришни режалаштирган.
«Ҳужум қўшни давлат ҳудудидан содир этилиши экстремистлар қўллайдиган янги тактика эмас», — деди Ражи.
Изоҳ (0)