Қайиқда сузишни хуш кўрувчи эркак Австралиянинг марказий қисмидаги Квинсленд штатида жойлашган Тауншенд оролида уч кунни ўтказишга мажбур бўлди. Бунга уни тимсоҳ таъқиб этгани сабаб бўлди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Тимсоҳ қайиқнинг ён қисмига тишларини санчиб олгани учун эшкакчи судралиб юрувчидан қутулиш учун бор кучини сарфлашга мажбур бўлди. Шу тариқа у уч километр масофани босиб ўтди.
Бироқ об-ҳаво шароитлари ёмонлашиб, эркак оролни тезда тарк эта олмади. 6 август, шанба тонгида унинг захирадаги озиқ-овқатлари тугади, бироқ саёҳатчи сигнал ракетаси ёрдамида қутқарувчилар эътиборини тортишга эришди. Уни Тауншенд оролидан вертолётда чиқариб кетишди.
Изоҳ (0)