Уругвай мудофаа вазири ва чап радикалларнинг «Тупамарос» Миллий озодлик ҳаракатининг асосчиларидан бири Элеутерио Фернандес Уидобро 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 5 август, жума куни бошқарма матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Уидобронинг вафот этиши муносабати билан мамлакатда мотам куни эълон қилинди. Вазирлик биносида бошқарма раҳбари билан хайрлашув маросими ташкил этилди, унга, жумладан, республика президенти Табаре Васкес ҳам ташриф буюрди.
Вазирнинг ўлимига ўпка хасталиги сабаб бўлди.
Элеутерио Фернандес Уидобро 1942 йилнинг 14 мартида Монтевидеода дунёга келган. У 1960 йилларда Рауль Сендик билан бирга Миллий озодлик ҳаракатига асос солган эди.
Изоҳ (0)