Мексика шимолидаги Сонора штатининг Сьюдад-Обрегон шаҳрида ичида радиоактив материаллар бўлган контейнер ўғирланди. Бу ҳақда Мексика ИИВ қошидаги Фуқаролик кучлари мудофааси миллий бошқармаси маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Маълум бўлишича, контейнер ичида америция изотоплари, бериллия ва цезия бўлган.
«Радиация манбаси хавфсизлик қоидаларига мувофиқ ишлатилмаса, инсон ҳаёти учун хавф солиши мумкин», – дейилади бошқарма хабарида.
Контейнернинг йўқолиши муносабати билан Сонора, Қуйи Шимолий Калифорния, Синалоа ва Чиуауа штатларининг фуқаролик кучлари мудофааси тегишли огоҳлантиришлар олди. Ҳукумат расмийлари радиация манбаси топилган тақдирда, бу ҳақда зудлик билан маълум қилишга чақирди.
Изоҳ (0)