Франциянинг Руан шаҳридаги барда ёнғин юзага келиши оқибатида 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Paris Normandie газетаси маълумотига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, ёнғин оқибатида яна олти киши жабрланган, улардан бирининг аҳволи жуда оғир.
Ёнғин Le Cuba Libre барида содир бўлган. Ўт ўчирувчиларга ёнғинни ўчириш учун ярим соат вақт керак бўлди.
11 нафар гувоҳ полиция участкасига кўрсатма олиш учун келтирилди.
ИИВ раҳбари Бернар Казневнинг маълум қилишича, ёнғин туғилган кун нишонланаётган барнинг ертўла қисмида юзага келган. Ҳозирги пайтда ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин тортдаги шамчалар туфайли юзага келган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)