Россиянинг Ямал-Ненец автоном округидаги Сибир куйдиргиси ўчоғидан шифохонага ётқизилган 5 киши бугун, 5 август куни касалхонадан чиқди. Бу ҳақда округ губернаторининг матбуот котиби Наталья Хлопунова «ТАСС»га маълум қилди.
Хабарда маълум қилинишича, шифохонанинг юқумли касалликлар бўлимида ҳамон 66 киши қолмоқда, уларнинг аҳволи барқарор. Наталья Хлопунованинг таъкидлашича, 25 нафар кўчманчи реабилитация бўлимига ўтказилди ва эмлашга тайёрланмоқда. Уч кун давомида ушбу гуруҳ ҳам шифохонадан чиқади ва Яр-Саладаги вақтинча жойлашиш пунктига юборилади.
Сибир куйдиргиси марказидан жами 96 киши, жумладан 50 дан ортиқ бола эвакуация қилинди. Сибир куйдиргиси тундра аҳолисининг 23 нафарида аниқланди. 1 август куни касалликнинг ичак формасидан 12 ёшли ўсмир ҳалок бўлди.
Сибир куйдиргиси туфайли Ямал-Ненец автоном округида 25 июль куни карантин эълон қилинди. Инфекция оқибатида 2,3 минг шимол буғуси ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)