Сурия радикал гуруҳи Идлибда уриб туширилган Ми-8 вертолётида ҳалок бўлган 5 нафар россиялик ҳарбийнинг жасадини ҳозирда Башар Асад режими остидаги қамоқхоналар ва Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» қамоқхоналарида сақланаётган маҳбусларга алмашишни таклиф қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «Ведомости» хабар берди.
Маълум қилинишича, бу баёнот ўзини «Асирга олинганлар ишлари бўйича умумий жамғарма» деб номлаган гуруҳ томонидан амалга оширилган. Гуруҳ россиялик ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадининг беш нафари уларда эканлигини таъкидламоқда. Баёнотга жангарилар россияликларнинг ҳужжатлари деб ҳисоблаётган ҳужжатлар илова қилинган. Уларни неча нафар маҳбусга ва айнан кимларга алмашиш кераклигига аниқлик киритилмаган.
Шунингдек, ушбу гуруҳ Сурия ҳукумат қўшинлари қуршаб олган ҳудудлар блокадасини тўхтатиш ҳамда шу ҳудудларга етарли миқдорда гуманитар ёрдам етказиш имкониятини яратишни талаб қилган.
Эслатиб ўтамиз, 1 август куни россиялик ҳарбийлар бўлган Ми-8 вертолёти Идлиб вилоятида уриб туширилган эди. Унинг бортида бўлган беш киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)