Россияда 2015 йилнинг 6 августидан буён санкцияга тушган 7,5 минг тоннадан ортиқ маҳсулот йўқ қилинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Йўқ қилинган маҳсулотларнинг асосий улушини ўсимлик маҳсулотлари ташкил қилди — 7,282 минг тонна, чорвачилик маҳсулотлари эса 228,6 тоннани ташкил этди.
«Россельхознадзор»нинг маълум қилишича, энг кўп чорвачилик маҳсулотлари Санкт-Петербург ва Ленинградда (71 тонна), Белгород вилояти (54,065 тонна), Калининград (32,59 тонна), Омск (26,492 тонна), Оренбургда (21,06 тонна) йўқ қилинган.
Контрабанда мева ва сабзавотлари энг кўп йўқ қилинган ҳудудлар рейтингидан Брянск ва Смоленск вилоятлари (2,76 минг тонна), Твер ва Псков вилоятлари (1 минг 891,6 тонна) жой олди.
Асосан, олма, нок, шафтоли, томатлар, қалампир, бақлажон, қулупнай, апельсин ва узумларни ноқонуний олиб кириш ҳолатларига чек қўйилган.
Изоҳ (0)