Буюк Британия кўп миллиардли қарзларини тўламасдан туриб, Европа Иттифоқини тарк эта олмайди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг вазият билан таниш вакили Германиянинг Wirtschaftswoche нашрига маълум қилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Унинг сўзларига қараганда, Брюссель, Лондон барча қарзларини тўламагунча, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқишига розилик бермасликка қарор қилган.
Қарз суммаси ҳақида гапириладиган бўлса, бу ерда гап 25 миллиард еврога яқин сумма ҳақида бормоқда, дея аниқлик киритган нашр суҳбатдоши.
«Британияликлар ушбу мажбуриятларини тартибга келтирмаса, Буюк Британия билан келишишнинг иложи йўқ», — деб таъкидлашмоқда Брюсселда.
Изоҳ (0)