Ҳиндистонлик қутқарувчилар мамлакат ғарбида чоршанба, 3 августга ўтар кечаси юз берган кўприк ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлган 13 кишининг жасадини топди. Жами 42 киши бедарак йўқолган деб қайд этилди. Бу ҳақда фожиа юз берган Махараштра штати бош вазири Девендра Фаднавис маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Сувдан ҳозирча 13 кишининг жасади чиқариб олинди, улардан кўпчилиги Араб денгизида юз километрдан ортиқ масофага оқизиб кетилган. 42 киши бедарак йўқолган деб қайд этилмоқда, шунинг учун қидирув ишлари давом эттирилади», — деди бош вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 22 кишининг бедарак йўқолганлиги ҳақида маълум қилинган эди. Кучли ёмғир натижасида сувга тўлган Савитри дарёси эски кўприкнинг пойдеворини ювиб юборган ва унинг секцияси қулаган.
Изоҳ (0)