Facebook ижтимоий тармоғи раҳбарияти фойдаланувчиларнинг янгиликлар тасмасидаги кликбейт сарлавҳаларига қарши курашишга қарор қилди. Бу ҳақда, компания баёнотига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бунга сабаб сифатида фойдаланувчиларнинг шикоятлари кўрсатилмоқда.
Айтилишича, компания шу мақсадда махсус алгоритм ишлаб чиққан бўлиб, у кликбейт сарлавҳаларида энг кўп ишлатиладиган сўз ва ибораларни танийди. Мазкур тизим сарлавҳаларни икки турга бўлади. Биринчиси — мақола мазмуни тушунарсиз. Иккинчиси — сарлавҳада очиқчасига муболаға қўлланади, бу эса фойдаланувчиларни чалғитади.
Янги тизим нафақат кликбейтга хос сўз ибораларни, балки улар жойлашган саҳифа ва доменларни ҳам эслаб қолади. Шу тариқа компания фойдаланувчилар янгиликлар тасмасида кликбейт материаллари миқдорини камайтиришга умид қилмоқда.
Кликбейт — фойдаланувчиларни ўзига жалб қилиш мақсадида муболағага ва мазмун бузилишига йўл қўядиган сарлавҳа тузиш услуби.
Изоҳ (0)