Канаданинг WestJet авиакомпаниясига тегишли, Британия Колумбияси провинциясидаги Ванкувер шаҳридан Оттавага (Онтарио провинцияси) учаётган самолёт портлаш хавфи туфайли парвозни тўхтатди. Бу ҳақда, CBC телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Бортида 125 йўловчи бўлган Boeing 737 Онтарио провинциясининг Тандер-Бэй шаҳрида муваффақиятли қўнди. Ҳеч кимга зарар етмади. Канада полициясининг маълум қилишича, учувчилар ҳуқуқ-тартибот органларидан бортда портловчи ускуна борлиги ҳақида ахборот олганидан сўнг парвозни тўхтатишга қарор қилган.
Айни пайтда самолётни махсус тураргоҳда мутахассислар тафтиш қилмоқда. Полиция тергов ҳаракатлари доирасида йўловчиларни сўроқ қилмоқда.
Изоҳ (0)