Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси 19 август куни Бешинчи энг яхши корейсча қўшиқ ижроси танловини ўтказади. Танлов «Туркистон» саройида бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда UzDaily.
Танлов 2012 йилдан буён элчихона томонидан ўтказиб келинмоқда. Жорий йилда «Туркистон» саройида 12 нафар финалчи чиқиш қилади. Улар саралаш босқичидан 9 июль куни ўтган эди.
Интернет орқали овоз беришда муваффақият қозонган ва ижроси профессионаллар томонидан юқори баҳоланган финалчи 30 сентябрь куни Жанубий Кореяда ўтадиган K-Pop World Festival 2016 фестивалининг финалига йўлланмани қўлга киритади.
Иккинчи танловда ғалаба қозонган «Алладин» гуруҳи 2013 йил 20 октябрда Чангвон шаҳрида ўтказилган K-Pop World Festival 2013 фестивали Гран-присини қўлга киритган эди.
Жорий йилда танлов доирасида «Кореяда туризм» фотокўргазмаси ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)