Афғонистон шарқидаги Лағмон вилоятида қўлбола портловчи қурилманинг детонацияси натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Қўлбола портловчи қурилма йўл бўйида турган мотоциклга ўрнатилган ҳамда вилоят кенгаши раиси Тавосс Одилнинг автомобили ўтиб кетаётган вақтда портлади. Портлаш оқибатида йўл бўйида кетаётган бир киши ҳалок бўлди, яна беш киши яраланди», – дейилади хабарда.
Жароҳат олганлар шифохонага етказилди, воқеа жойи қуршовга олинди. Амалга оширилган ҳужум учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч қайси террорчи гуруҳ ўз зиммасига олмади.
Изоҳ (0)