Кичик Хуан Антонио Самаранч Халқаро олимпия қўмитасининг биринчи вице-президенти этиб сайланди. Овоз бериш жараёни ташкилотнинг Рио-де-Жанейродаги 129-сессиясида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Бўш вице-президентлик ўринларига Халқаро эшкак эшиш федерациясининг собиқ президенти, швейцариялик Денис Освальд ва Халқаро камондан ўқ отиш федерацияси президенти, туркиялик Уғур Эрденер даъвогарлик қилаётган эди. Освальд курашдан воз кечди, Эрденер эса вице-президентликка сайланди.
Кичик Самаранч Халқаро замонавий беш кураш федерацияси биринчи вице-президенти лавозимини эгаллаб келаётган эди. У ХОҚга 1980–2001 йилларда раҳбарлик қилган Хуан Антонио Самаранчнинг ўғлидир.
Изоҳ (0)