Халқаро Чемпионлар Кубогининг АҚШдаги мусобақасида Мадриднинг «Реал» клуби навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Германия чемпиони «Бавария»га қарши саф тортган «қироллик клуби» Данилонинг ягона голи эвазига муваффақият қозонди.
«Бавария» бунга қадар Милан шаҳри клубларига қарши ўйинларда иштирок этганди. «Милан» билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясига кўра имкониятни бой берган Бундеслига етакчиси, «Интер» устидан 4:1 ҳисобида зафар қучганди.
Зидан бошчилик қилаётган «Реал» эса Халқаро Чемпионлар Кубогини «ПСЖ»дан мағлубият билан бошлади — 1:3. Кейинроқ эса Лондоннинг «Челси» клубини таслим қилди — 3:2.
Турнир давомида «Бавария» 4, «Реал» 6 очко ишлашга эришди.
International Champions Cup—2016 Ист-Ратерфорд, АҚШ 3 август, чоршанба
«Бавария» — «Реал» 0:1
Гол: Данило, 79 (0:1).«Бавария»: Улрайх, Рафинья, Мартинес (Пантович, 77), Фелдхан, Бернат, Алонсо (Бенко, 56), Лам, Видаль, Тиаго Алькантара (Ўзтурк, 88), Алаба, Грин.
«Реал»: Касиля, Карвахал (Данило, 63), Рамос (Линхарт, 62), Варан (Начо, 46), Марсело (Техеро, 77), Модрич (Ковачич, 46), Каземиро (Льоренте, 78), Хамес (Асенсио, 46), Васкес, Мората (Диас, 77), Иско (Эдегор, 63).
Изоҳ (0)