Ҳиндистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг ўқув-машғулот самолёти ҳавога кўтарилаётганда ҳалокатга учради. Учувчилар муваффақиятли равишда катапульта қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Ҳодиса 4 август, пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 11:00 да, Ғарбий Бенгалия штатидаги Харагпур шаҳри яқинида жойлашган Калаикунда авиабазасида содир бўлди.
Қайд этилишича, ҳалокатга учраган ҳаво кемаси Буюк Британиянинг Hawk ўқув-машғулот самолёти бўлган. Самолёт қулаган ҳудуд беркитилган, воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)