GM Uzbekistan қўшма корхонаси 25 июль куни Қозоғистонга Ravon R2 автомобилларининг илк партиясини етказди. Бу ҳақда компаниянинг Facebook’даги хабарномасига таянган ҳолда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ravon брендининг Олмаотадаги презентацияси 14 июлда бўлиб ўтди.
3 август куни R2 автомобилларининг иккинчи партияси Россияга етказилди. Яқин кунларда Nexia R3 моделининг ҳам биринчи партияси йўлланди.
Компаниянинг Россияга машина етказиш бўйича тажрибаси инобатга олинган ҳолда логистика ва етказиш муддатларини такомиллаштириш бўйича қатор чоралар кўрилди, деб таъкидланади хабарномада.
Йил давомида қўшма қорхона МДҲнинг бошқа асосий бозорларида Ravon брендининг дилерлик тармоғини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Хусусан, августда бренд презентацияси Украинада бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, модель қаторини янгилаш ишлари давом этмоқда. Презентацияси бўлиб ўтган R2, R3 ва Gentra моделларига қўшимча равишда барча бозорларда бир вақтнинг ўзида янгиланган Ravon R4 модели тақдим этилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)