Олти карра Олимпиада чемпиони ямайкалик Усейн Болт Рио-де-Жанейро шимолидаги мамлакат терма жамоаси машғулотлари базасига фавелалар (энг хавфли жамият)да яшовчи болалар гуруҳини таклиф қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Болт Facebook’даги саҳифасига болалар билан ўзининг машҳур ғалабали ишорасини кўрсатиб турган суратини юклади.
«Бу болалар Рио-де-Жанейродаги фавела (энг хавфли жамият)лардан. Улар – бизнинг келажагимиз, улар билан танишганимдан хурсандман», – деб ёзди ямайкалик спринтер.
Эслатиб ўтамиз, Рио–2016 Олимпиада ўйинлари 5–21 август кунлари бўлиб ўтади. 100 метр масофага югуришнинг финал баҳси 14 август куни ўтказилади.
Изоҳ (0)