Сурхондарё вилоятида «Паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш дастури» доирасида «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг Сурхондарё ҳудудий бўлими томонидан белгиланган назорат ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сурхондарё вилоятининг тоғли ҳудудида жойлашган Узун туманидаги Карш қишлоғини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, 14,5 километр узунликдаги юқори ва паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғи қурилиб, қуввати 250 кВА бўлган комплект трансформатор пункти ўрнатилди.
Денов туманидаги Шар-Шар қишлоғини электр энергияси билан таъминлаш учун 120 дона устунлар ўрнатилиб, 4,5 километр узунликдаги паст ва юқори кучланишли электр тармоғи қурилди ҳамда қуввати 100 кВА бўлган комплект трансформатор пункти ўрнатилди.
Музрабод тумани истеъмолчиларининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, узилиш ва аварияларни олдини олиш мақсадида маънавий эскирган, узунлиги 8,2 километр бўлган паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғи реконструкция қилиниб, яроқсиз ҳолга келиб қолган 167 дона устунлар янгисига алмаштирилди ҳамда замонавий изоляцияланган «СИП» турдаги симлар тортилди.
Қумқўрғон туманида жойлашган Енгил саноат касб-ҳунар коллежи электр таъминотини яхшилаш мақсадида узунлиги 1,7 километр бўлган юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғи қурилди.
110/10 кВли «АМУ-1» подстанциясида яроқсиз ҳолга келиб қолган куч трансформаторини «Чирчиқ трансформатор заводи»да ишлаб чиқарилган қуввати 63 000 кВА бўлган куч трансформаторига алмаштирилиши ҳисобига қишлоқ хўжалигидаги экин майдонларини суғоришнинг электр энергияси таъминоти ишончлилигини таъминланишига эришилди.
Бундан ташқари, вилоят ҳудудларида қурилиб, фойдаланишга топширилаётган намунавий уй-жойларнинг электр таъминоти учун жами 19 дона комплект трансформатор пунктлари ўрнатилди, узунлиги 24,47 километр бўлган юқори ва паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари қурилди.
Изоҳ (0)