CB Insights таҳлил компанияси йирик компанияларнинг энг муваффақиятсиз маҳсулот ечимлари бўйича намуналарни эълон қилди, деб ёзади «Vc.ru». 101 та банддан иборат рўйхатга Apple, Pepsi, Facebook ва бошқа брендлар лойиҳалари кирди. Мақолада уларнинг энг диққатга сазоворларини келтириб ўтамиз.
Coca-Cola’дан New Coke (1985 йил)
80-йиллар ўрталарида газли ичимлик ишлаб чиқарувчи бошқа компаниялар томонидан жиддий рақобатга дуч келгач, Coca-Cola ўз ичимлигининг классик формуласини ўзгартириб, оригинал «кола»дан бироз ширалироқ бўлган янги — New Coke брендини йўлга қўйишга қарор қилди. Синовлар муваффақиятли кечганига қарамай, компания истеъмолчиларнинг айбловлари остида қолди, улар Coca-Cola уларга танлаш имкониятини тақдим этмаганини таъкидлади. Охир-оқибат, Coca-Cola классик формулага қайтди.Facebook Phone смартфони (2013 йил)
2013 йилда Facebook Android операцион тизими бошқарувидаги смартфонлар учун ўз интерфейсини тақдим этди, у Facebook Home деб ном олди. Ушбу интерфейсга эга биринчи телефон HTC First бўлди, уни Facebook Phone деб аташди. Бош экранда дўстлар юборган хабарномалар ҳамда билдиришномалар акс этарди. Талаб камлиги туфайли, қурилмани сотиш билан шуғулланган AT&T компанияси уларнинг нархини кескин тарзда 99 доллардан 99 центгача пасайтирди. 2016 йилда лойиҳа ёпилди.Twitter Peek (2009 йил)
Peek компанияси 2009 йилда Twitter Peek қурилмасини чиқарди, унинг ёрдамида Twitter фойдаланувчилари янгиликлар тасмасини текшириб, твитлар жўнатиши мумкин эди. Аммо қурилма фақат сўнгги 20 та хабарни кўрсатарди, холос, фойдаланувчилар уни беҳуда деб топди.Pepsi Crystal (1992 йил)
90 йилларда PepsiCo кофеинсиз Pepsi — Pepsi Crystal ичимлигини чиқарди. Компания бу билан одамларнинг соғлом овқатланишга қизиқишини мустаҳкамламоқчи бўлди. Бироқ классик Pepsi’га ўрганган истеъмолчиларда цитрус мевалар таъмига эга шаффоф ичимлик яхши таассурот қолдирмади.Мp3-плеерга эга Oakley кўзойнаклари (2005 йил)
Кўзойнак ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи Oakley 2005 йилда мp3-плеерли Oakley Thump кўзойнакларини чиқарди. CB Insights таҳлилчилари ёзишича, кўзойнак жуда қиммат (495 доллар) бўлиб, сўнгги урфга мос бўлмаган, плеердаги товуш эса жуда паст бўлган.Microsoft’дан Zune мp3-плеери (2006 йил)
2006 йилда Microsoft Zune мp3-плеерини чиқарди, у iPod’га рақобатчи бўлиши керак эди. Фойдаланувчилар қурилма ҳақида ижобий фикрлар билдирди, хусусан, уларни бошқа Zune фойдаланувчилари билан мусиқа айирбошлаш имконияти ўзига жалб қилди. Аммо бу оммабопликда Apple плееридан ўзиб кетиш учун етарли бўлмади. 2011 йилда Microsoft Zune ишлаб чиқаришни тўхтатганини эълон қилди.Apple’дан Pippin ўйин приставкаси (1995 йил)
90-йиллар ўрталарида Apple ўйин приставкасини яратиш бўйича ягона уринишини амалга оширди. 1995 йилда компания ҳам ўйин, ҳам интернетга уланиш учун мўлжалланган консолни тақдим этди. Apple қурилма лицензиясини бегона компанияларга сотиш ниятида эди. Pippin’ни чиқариш билан шуғулланган ягона фирма Япониянинг Bandai компанияси бўлди. Жами 42 мингдан 100 мингтагача қурилма чиқарилди.
Изоҳ (0)