Россиялик космонавтлар Халқаро космик станцияси (ХКС) бортида келажакда Марс ва Ойга парвоз қиладиганлар истеъмол қилиши мумкин бўлган сут-қатиқ маҳсулотларини тайёрлайди. Бу ҳақда Космонавтларни тайёрлаш маркази матбуот хизмати «ТАСС» агентлигига хабар берди.
«ХКС-49/50 экспедициясининг россиялик космонавтлари Сергей Рижиков ва Андрей Борисенко ХКС бортида фаол шифобахш-профилактик ‘Пробиовит’ пробиотик маҳсулотини олиш тажрибасига тайёрланмоқда. Тайёрланадиган сут-қатиқ маҳсулоти Марс ва Ойга узоқ муддатли парвозларда штатли пробиотик сифатида ишлатилиши тахмин қилинмоқда», – дейилади матбуот хизматида.
Космонавтларни тайёрлаш марказининг қайд этишича, тажриба доирасида космонавтлар ишлаб чиқариш технологияси оддий ва қулай бўлган иммунитетни оширадиган пробиотик препаратни тайёрлаши керак бўлади.
Мазкур тажрибани ўтказадиган экипаж сентябрь ойида «Союз МС-02» космик кемасида самога йўл олади.
Изоҳ (0)