Тошкент—Рим—Рио-де-Жанейро йўналиши бўйлаб қарийиб 14 000 километр масофани босиб ўтган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг лайнери XXXI ёзги Олимпия ўйинлари пойтахтига етиб келди, деб хабар берди МОҚ матбуот хизмати.
Рио-де-Жанейро шаҳридаги «Галеан» халқаро аэропортида Ўзбекистон делегациясига Рио—2016 ўйинларининг ташкилий қўмитаси аъзолари ва маҳаллий ОАВ ходимлари пешвоз чиққан.
Ўзбекистон делегацияси Рио-де-Жанейро шаҳрига тунги 22:30 да етиб келган бўлсада, уни кутиб олиш учун Бразилиянинг кўплаб етакчи ОАВлари аэропортга етиб келди, деб ёзилган хабарда. Бу ҳолат делегация таркибида Олимпиада ўйинлари, Жаҳон Чемпионатларининг совриндорлари бўлган номдор спортчиларнинг бор экани билан изоҳланган.
Изоҳ (0)