Конго Республикасида 478 миллион доллар миқдоридаги қарзнинг тўланмаганлиги муносабати билан дефолт эълон қилинди. Бу ҳақда Financial Times маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Африка мамлакати ҳукумати 30 июль муддатига қадар қарзлари бўйича тўловларни амалга ошира олмади, шу муносабат билан мамлакат тўловга қодир эмас деб топилди.
2015 йилнинг сентябрида Халқаро валюта жамғармаси мамлакат нефть нархларининг тушиши туфайли кучли зарба олганлигини таъкидлаган эди. 2014 йилда мамлакат бюджетига келиб тушган даромадларнинг 70 фоизини нефть билан боғлиқ даромадлар ташкил этган эди.
Изоҳ (0)