АҚШ Эроннинг ядровий келишувидаги мажбуриятиларини бажаришдан бош тортса, Теҳрон янада юқори даражада уранни бойитиш дастурини тиклаши мумкин. Бу ҳақда Эрон президиуми мажлиси (парламенти) расмий вакили Беҳруз Неъмати Press TV телеканалига маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Агар АҚШ қўшма комплекс тадбирлар режасини бажармаса, биз ҳам тегишли равишда жавоб қайтарамиз. Америкалик расмий шахслар ўз мажбуриятларини бажараётганини маълум қилмоқда, аммо бу уларнинг қилаётган иши билан мувофиқ бўлмаяпти. Ядровий келишувнинг амалга оширилганига олти ойдан ошди, аммо йирик банклар келишув низомини татбиқ этишдан ўзини тийиб турибди. Фақатгина кичик банклар Эрон билан чекланган молиявий операциялар олиб бормоқда», – деди Беҳруз Неъмати.
Изоҳ (0)