Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Ульяновск вилояти тергов қўмитаси ўқитувчининг мактабда эски совуткич баллонининг портлаши оқибатида ҳалок бўлиши билан боғлиқ ҳодиса юзасидан текширув ўтказмоқда. Бу ҳақда бошқарма вакили Евгений Словцов маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Дастлабки маълумотларга қараганда, Ульяновск шаҳрининг 52-мактаби ўқитувчиси ҳисобдан чиқарилган совуткичнинг юқори босимли баллонини қисмларга ажратаётганда портлаш юз берган. Оқибатда ўқитувчининг кўкрак қафасига шикаст етган. Шикастланиш ички органларнинг зарарланиши билан бирга кечган.
Ўқитувчи шикастланишлар оқибатида ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Россия ИИВ ҳудудий бошқармасининг маълум қилишича, унинг жасади 1 август куни кечқурун ўқув муассасаси биноларидан биридан топилган.
Терговчилар юз берган ҳодисанинг барча вазиятларини аниқламоқда.
Изоҳ (0)