Покистоннинг жануби-шарқий қисмида автобус ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 20 нафардан ортиғи жароҳат олди. Бу ҳақда Dawn нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Жабрланганлар орасида аёллар ва болалар бор. Қурбонлар сони ошиши мумкинлиги қайд этилмоқда.Ўтган ҳафта Покистон шимоли-ғарбида тўй меҳмонларини олиб кетаётган автобус сув оқимига тушиб қолиб, йўлдан чиқиб кетиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)