Олимпия ўйинларида ҳам спортчи, ҳам мураббий сифатида иштирок этиш фақатгина бир нафар инсон — Форбс Карлайлга насиб қилганди. Associated Press’нинг маълум қилишича, Карлайл ўзининг 95 ёшида ҳаёт билан видолашган.
«ТАСС» Форбс Карлайлни мухлислар биринчи навбатда ажойиб мутахассис сифатида эслашини қайд этиб ўтди. Унинг шогирдлари турли йилларда Олимпиада ўйинларининг сузиш бўйича 12 та олтин медалини қўлга киритишга муваффақ бўлган.
1948 йил Карлайл Австралия терма жамоаси бош мураббийи сифатида Олимпиада ўйинларида иштирок этганди. Орадан тўрт йил ўтиб эса замонавий бешкураш беллашувларида ўзи ғолиблик учун кураш олиб борди.
Форбс Карлайлга XXXI ёзги олимпия ўйинларини кўриш насиб қилмади.
Изоҳ (0)