Канаданинг Тилльсонбург шаҳри (Онтарио провинцияси) фуқароси яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда CBC телеканали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Полициянинг аниқлик киритишича, 52 ёшли эркак момақалдироқ вақтида уйи олдидаги ўтларни ўраётган бўлган. Оқибатда кучли электр кучланиш олган. Жабрланган эркак зудлик билан яқин орадаги шифохонага етказилган, бироқ шифокорлар уни жонлантира олмаган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.
Тилльсонбург Канаданинг йирик мегаполиси Торонтодан тахминан 180 километр жануби-ғарбда жойлашган.
Изоҳ (0)