Канада ва АҚШ 1 август, душанба куни Шимолий Америка аэрокосмик мудофаа кучлари (NORAD)нинг B-52 ва B-2 стратегик бомбардимончилари иштирокида ўзаро ўқув-машғулотини ўтказди. Бу ҳақда Канада Мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Ўқув-машғулот давомида B-52 ва B-2 стратегик бомбардимончилари Канаданинг CF-18 ҳамда АҚШнинг F-22 ва F-15 қирувчилари кузатувида Канада ва АҚШ ҳудудлари узра парвоз қилди.
«Polar Roar номини олган ўқув-машғулот давомида учта B-52 ва иккита B-2 бомбардимончилари Арктика, Тинч океанининг шимолий қисми ва Болтиқ денгизи бўйлаб қўнишсиз учта парвозни амалга оширди. Мазкур парвозлар бомбардимончиларнинг глобал узоққа зарба бериш имконини текшириш учун амалга оширилди», – дейилади Канада Мудофаа вазирлиги хабарида.
Изоҳ (0)