Колумбия Инқилобий қуролли кучлари ташкилотининг (FARC) исёнчи жангарилари ташлаган қуроллардан ҳайкаллар барпо этиш учун фойдаланилади. Бу ҳақда БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг Хавфсизлик кенгашига йўллаган мактубида сўз юритилади, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳужжатда Колумбия ҳукумати ва FARS вакиллари ўртасидаги келишувнинг бажарилишини кузатиш ва назорат қилиш бўйича уч томонлама механизмнинг таркибига кирувчи БМТ миссиясининг ваколатлари келтириб ўтилган.
БМТ Хафвсизлик кенгаши томонидан январь ойида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, БМТ миссияси томонлар якуний тинчлик битимини имзолагандан сўнг ўз ишини бошлаши лозим. Миссия раҳбари ва БМТ бош котибининг Колумбиядаги махсус вакили этиб француз Жан Анро тайинланган.
Изоҳ (0)