АҚШ 2020 йилда модернизация қилинган B61-12 атом бомбасини чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ядро хавфсизлиги бўйича миллий бошқарма (NNSA) маълум қилди, дея хабар бермоқда «РБК».
2020 йилда B61-12 нинг биринчи намунаси ишлаб чиқарилгандан сўнг, АҚШ уни тўлиқ кўламда ишлаб чиқаришга киришади.
NNSA раҳбари Фрэнк Клотцнинг сўзларига қараганда, модернизация туфайли бомба яна камида 20 йил хизмат қила олади. 2015 йилнинг ноябрида АҚШнинг Невада штатида B61-12 бомбаси муваффақиятли синовдан ўтказилган эди.
Модернизация қилинган B61-12 атом бомбаси ҳозирда АҚШ армияси қуролланишида мавжуд бўлган B61 туркумидаги B61-3, -4, -7, -10 ядро бомбаларининг ўрнини эгаллайди.
Изоҳ (0)