Токио атрофида 9 баллик зилзила содир бўлгани ҳақидаги янглиш ахборот Япония аҳолисини саросимага солиб қўйди, деб хабар беради «Газета.ru» AP’га асосланган ҳолда.
Япония метеорология агентлиги 1 август куни маҳаллий вақт билан кечки соат 17:00 да огоҳлантириш юборди. Бир неча сониядан сўнг бу хабар инкор қилинди.
Янглиш маълумотлар сейсмографни яшин уриши оқибатида пайдо бўлгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)