Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2017 йилнинг 7 июнь санасида Таиланд терма жамоасини Тошкентда қабул қилиши мумкин, деб хабар берди «Championat.asia».
Бунда манба ҳар икки мамлакат футбол федерацияларининг Wikipedia’даги маълумотига таянганини тан олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва ФИФА сайтида ҳеч қандай маълумот йўқ.
2017 йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 саралаши доирасида Эрон меҳмони бўлади. Таиландга қарши Тошкентдаги ўйин расмий учрашув олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши мумкин. Ўзбекистон каби ЖЧ—2018 учун курашни давом эттираётган Таиланд 13 июнь куни Саудия Арабистони термаси меҳмони бўлади.
Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари ҳозирга қадар 7 бор кураш олиб борган. Шуларнинг 2 тасида ўзбекистонликлар, 5 тасида тайлар зафар қучган. Голлар нисбати 13:18 — таиландликлар фойдасига.
Изоҳ (0)