Суриянинг Алеппо шаҳридан гуманитар коридорлар орқали 82 нафар жангари ва 324 тинч аҳоли вакили чиқди. Бу ҳақда, Россия мудофаа вазирлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шаҳардан чиққан тинч аҳоли вакиллари орасида 76 бола ҳам бор.
Жангарилар қуролларини топшириб, таслим бўлди ва айни пайтда амнистия расмиятчиликларидан ўтмоқда, деб хабар қилди РФ Қуролли кучлари Бош штаби тезкор бош бошқармаси бошлиғи Сергей Рудской.
Илгарироқ мамлакат президенти Башар Асад қуролини топшириб, таслим бўладиган жангарилар учун амнистия қарорини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)