Арманистон бош прокурори Геворк Костанян Ереванда полиция патруль-пост хизмати полки биносини неча кунлардан буён гаровда ушлаб турган «Сасна црер» қуролли гуруҳи аъзоларини таслим бўлишга чақирди. Бу ҳолда тергов айбловларни енгиллаштириши ваъда қилинди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Агар улар ўз ихтиёри билан гаровдагиларни ва биноларни озод қилса, қонунчиликка мувофиқ, рағбатлантирувчи чоралар кўрилиши мумкин бўлади — уларнинг хатти-ҳаракатлари бошқа жиноятларнинг белгиларига эга бўлмаса, мазкур бандлар бўйича таъқиб тўхтатилади», — деди Костанян «Шант» телеканали эфирида.
«Одамлар ва биноларни озод қилган шахслар фақат ‘ноқонуний қурол сақлаш’ моддаси бўйича судланади», — қўшимча қилди бош прокурор.
Изоҳ (0)