Корея Республикаси КХДРнинг мамлакат ҳудудида GPS сунъий йўлдош навигацияси сигналини тўсиб қўйишга уринишларига қарши йўналтирилган чораларни қабул қилади. Бу ҳақда Жанубий Корея ҳукумати вакилининг маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«Вазирлар маҳкамаси Шимолий Кореянинг бу каби провокацияларига қарши муваффақиятли курашиш имконини берувчи технологияларнинг ишлаб чиқилишини кўзда тутувчи чораларни маъқуллади», — деди ҳукумат вакили журналистларга. Бироқ мансабдор айнан қандай ҳаракатлар амалга оширилишига аниқлик киритмади ва улар Пхеньян хабардор бўлмаслиги учун сир тутилишини маълум қилди.2010—2012 йилларда Пхеньян бир неча марта чегарага яқин туманлардаги сунъий йўлдош сигналини тўсиб қўйишга уринган эди. Жорий йилда ҳам Пхеньян яна юқоридаги ҳолатни қўлламоқда. Бу эса мобил алоқа ва автомобилларнинг навигация қурилмалари фаолиятида узилишларга сабаб бўлмоқда.
Изоҳ (0)