Халқаро Чемпионлар Кубогининг Хитойдаги турнирида иштирок этаётган «Боруссия Дортмунд» Манчестер шаҳрининг иккинчи жамоасига қарши ўйинда майдонга тушди.
Турнирдаги биринчи ўйинда «Манчестер Юнайтед»ни йирик ҳисобда мағлуб этган «Боруссия Дортмунд», «Манчестер Сити»га қарши ўйинни дуранг билан якунлай олди.
Беллашувнинг 79-дақиқасига келиб Серхио Агуэро «шаҳарликлар»ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 95-дақиқага келибгина Пулишич немис клубини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида 6:5 ҳисоби қайд этилди ва 1 та кўп аниқ зарба берган «Манчестер Сити» 2 очко эгасига айланди. Дортмундликлар эса 1 очко билан кифояланиб, турнирдаги умумий очколарини 4 тага етказиб олди.
Қайд этиш керак, Манчестер клублари иштирокидаги ўйин Хитойдаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қолдирилганди.
International Champions Cup—2016 Шенчдзен, Хитой28 июль, пайшанба
«Боруссия Дортмунд» — «Манчестер Сити» 1:1 пен — 5:6
Голлар: Агуэро, 79 (0:1). Пулишич, 95 (1:1).«Боруссия Дортмунд»: Бюрки, Гинтер (Мерино, 46), Сократис (Бендер, 46), Бартра (Ларсен, 63), Шмелцер (Пасслак, 46), Роде (Кастро, 46), Шахин (Бурнич, 63), Мор (Пулишич, 46), Ляйтнер, Дембеле (Кагава, 46), Рамос (Хобер, 63).
«Манчестер Сити»: Кабальеро (Ганн, 46), Отаменди (Маффео, 46), Адарабиойо, Каларов (Анхелино, 78), Клиши (Силва, 46), Фернандо (Гарсия, 46), Фернандиньо, Зинченко (Агуэро, 46), Делф (Туре, 46, Стерлинг, 84), Ихеаначо (Бони, 46, Нолито, 84), Навас (Денайе, 46).
Изоҳ (0)