Exxon Mobil компанияси вакиллари 29 июль, жума куни 2016 йилнинг апрель-июнь ойларидаги чораклик даромад 59 фоизга тушиб кетганини маълум қилди. Бунга хом ашё нархининг тушиши сабаб бўлди, деб хабар бермоқда «РБК».
Соф даромад ҳисобот даврида 1,7 миллиард долларни ташкил этди — ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 4,19 миллиард долларга тенг бўлган эди. Бундан ташқари, нефть қазиб олиш 0,6 фоизга тушиб, кунига 3,9 миллион баррелни ташкил этди.
2016 йил иккинчи чорагида компания капитал киритмалари ҳажмини 38 фоизга — 5,16 миллиард долларгача қисқартирди. Аммо харажатларнинг қисқартирилиши нефть нархи тушишининг ўрнини тўлдиришга камлик қилди.
Компания ижрочи директори Рекс Тиллерсоннинг сўзларига қараганда, даромаднинг тушиши «ўзгарувчан саноат муҳити»га жавобдан бошқа нарса эмас.
«Натижалар Exxon бизнес моделининг яшовчанлигини тасдиқлади», — қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)