Баландликка сакраш бўйича икки карра олимпия чемпиони Елена Исинбаевага Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинлари очилишида Россия терма жамоасининг байроқдори бўлиш таклиф этилди. Бу ҳақда спортчининг шахсий мураббийи Евгений Трофимов маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
27 июль, чоршанба куни Россия спорт вазири Виталий Мутко россиялик атлетларнинг 2016 йилги Олимпиадада иштирок этиши ҳақидаги илтимосномасига Енгил атлетика федерацияларининг халқаро федерацияси томонидан рад жавобини олди. Шу тариқа Исинбаева Рио—2016 да қатнашмайди.
«Мен Лена билан бугун кечқурун гаплашдим, унга терма жамоамизнинг байроқдори бўлишни таклиф этишди. Бироқ кейин мусобақаларни четдан кузатиш унга қийин бўлади», — деди Трофимов.
Россиялик енгил атлетикачилар миллий федерациянинг дисквалификация этилиши туфайли Рио-де-Жанейродаги Олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.
Изоҳ (0)