Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали «Болаларни мактабгача тарбия муассасаларига қабул қилиш бўйича аризаларни қабул қилиш» хизмати ёрдамида фойдаланувчилар фарзандларининг болалар боғчасига қатновини расмийлаштириши мумкин.
Илгари ушбу хизмат фақат Тошкент шаҳри учун амал қилган бўлса, ҳозирда ундан бутун республика бўйлаб фойдаланиш мумкин. Бу хизматдан Ягона порталда рўйхатдан ўтган ва ЭРИ (электрон рақамли имзо)га эга бўлган жисмоний шахслар фойдаланиши мумкин бўлади. Хизматдан фойдаланиш учун электрон шаклдаги аризани тўлдириш ва зарурий ҳужжатлар (Хизмат паспортининг «Ҳужжатлар» бўлимида кўрсатилган) тўпламини тақдим этиш кифоя.
Йўлланма олиш учун тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар қабул комиссияси томонидан 10 кун муддат ичида кўриб чиқилади ва қабул қилинган қарор ҳақида 3 кун давомида аризачига хабар берилади. Хизмат кўрсатиш — бепул.
Изоҳ (0)