Покистон шимолидаги Хайбер-Пахтунхва ва Панжоб вилоятларида юзага келган жала ва сув тошқинлари оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди, 60 дан ортиқ одам жабрланди. Бу ҳақда Doon газетаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Покистон метеорология департаменти директори Муҳаммад Ханиф яқин суткаларда жала ёғишининг давом этиши кутилаётганлигини маълум қилди.
«Кучли ёғингарчиликлар Панжоб, Хайбер-Пахтунхва, Галгит-Валтисан ва Кашмир каби ҳудудларда сув тошқини ва кўчкиларни келтириб чиқариши мумкин», — деди у.
Покистон ҳар йили ёзнинг иккинчи ярмидаги ёмғирлар мавсумида узоқ давом этадиган кучли ёмғирлар келтириб чиқарадиган кенг кўламли сув тошқинларидан азият чекади.
Изоҳ (0)