Ташкилотнинг дастурий таъминоти бўйича жаҳон етакчиси, АҚШнинг Oracle компанияси «булутли» технологиялар асосидаги дастурлар ва хизматлар етказувчи NetSuite компаниясини 9,3 миллиард долларга сотиб олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Oracle хабарномасида айтилишича, компаниянинг ҳар бир акциясига 109 доллар таклиф қилди, бу эса ҳар бир қимматбаҳо қоғознинг 27 июль кунги сотувларнинг ёпилишидаги нархига 19 фоиз устама қўйилганини англатади.
Бу Oracle тарихидаги энг йирик шартнома бўлди. Эндиликда компания «булутли» технологиялар соҳасида ҳам рақобатга киришади.
Изоҳ (0)