2016 йилнинг 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Япония бош вазири Синдзо Абэга 26 июль, сенашба куни Сагамиҳара шаҳридаги ногиронлар уйида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган фожиавий ҳодиса муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ислом Каримов ўз мактубида самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга чуқур ҳамдардлик ва далда билдирди.
Эслатиб ўтамиз, ногиронлар уйига ҳужум оқибатида 19 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)